Халқаро турнирда қарийб 20 та мамлакат боксчилари ғолиблик учун курашмоқда.
2016 йил Бразилияда ўтган Олимпия ўйинларининг ғолиблари ҳам мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишмоқда. Илк мусобақада Жасурбек Латипов непаллик Прем Чаудхари, Шаҳрам Ғиёсов мўғулистонлик Бямба Тушинбат,Исроил Мадримов таиландлик Ютхапон Скадон устидан ғалаба қозонди.
Турнирнинг иккинчи кунида Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон Аҳмадалиев ва Элнур Абдураимов рингга тушди. Кеча, 5 апрель куни ўтказилган баҳсларда Ҳасанбой Дўстматов филиппинлик Палам Карлони, Шаҳобиддин Зоиров тайванлик Као Шин Йенни, Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Жеймс Палитенни, Элнур Абдураимов туркманистонлик Зуфар Сапарбоевни енгди.
Бугун мазкур мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Унда ҳам ўзбекистонлик боксчиларга омад тилаб қоламиз!