Номаълум шахслар томонидан гаровга олинган самолётда 111 нафар йўловчилар ва 7 нафар экипаж аъзолари бўлган. Улар йўловчиларни қўйиб юбориш учун ўз талабларини маълум қилишди.
Аввалига самолётни портлатиб юборишлари ҳақида пўписа қилган босқинчилар, кейин Ливия собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг қамоқдаги ўғлини озод этишлари эвазига ҳеч кимга зиён етказмасликларини маълум қилишди.
Улар эълон қилинган бир қатор айбловларга, жумладан, самолёт олиб қочишга ҳам жавобгар эмасликларини айтишди.