...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бортида 118 киши бўлган Ливия самолёти гаровга олинди


17:48, 23.12.2016 Олам
 2 594

Номаълум шахслар томонидан гаровга олинган самолётда 111 нафар йўловчилар ва 7 нафар экипаж аъзолари бўлган. Улар йўловчиларни қўйиб юбориш учун ўз талабларини маълум қилишди.

Бугун, 23 декабрь куни Ливиянинг “Afriqiyah Airways” авиакомпаниясига тегишли самолёт 118 нафар йўловчиси билан бирга гаровга олинди ва Мальтага қўндирилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.  
 
Мальта Бош вазири Жозеф Мускат ўзининг Twitter’даги аккаунти орқали унга Ливия самолётини ўғирлаб кетишгани ҳақида хабар қилишганини маълум қилди. Ливия транспорт вазири эса айни вақтда самолётни гаровга олган кимсалар билан келишилаётгани ҳақида айтди.
 
Маълумотларга қараганда, самолёт Сабҳадан Триполига учиб кетиши керак эди, аммо юзага келган нохуш вазият сабаб йўналиш ўзгариб, самолёт Мальтага қўнди. Самолётда 111 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзолари бўлган.
 
Маҳаллий ОАВлар самолётни ўғирлашда айбланаётган икки киши ҳаво кемасини портлатиши ҳақида таҳдид қилганлигини маълум қилди. Яна баъзи манбаларда келтирилишича, самолёт бортида граната билан қуролланган киши бор ва у талаблари қондирилса, йўловчиларни қўйиб юборишга тайёр эканини билдирган.
 
Сўнгги хабарларга кўра, Ливия самолётини гаровга олган кишилар “Ал-Фотиҳ ал-Жадид” гуруҳи вакиллари бўлиб, улар Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг ўғли Саиф ал-Исломни қамоқдан озод этишларини талаб қилишмоқда.
 
Айни вақтда Мальта аэропорти ёпиб қўйилди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Мальта Ливия Самолёт Гаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!