...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ливия самолётини гаровга олганларга бир умрлик қамоқ жазоси тайинланди


13:49, 26.12.2016 Олам
 2 248

Улар эълон қилинган бир қатор айбловларга, жумладан, самолёт олиб қочишга ҳам жавобгар эмасликларини айтишди.

23 декабрь куни Ливиянинг “Afriqiyah Airways” авиакомпаниясига тегишли самолёт 118 нафар йўловчиси билан бирга гаровга олингани ва Триполига бориши керак бўлган вазиятда мажбуран Мальтага қўндирилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йўловчи ташувчи самолётни гаровга олган шахслар – Мусо Саҳа ва Аҳмад Али қўлга олиниб, 25 декабрь куни Мальта судида ўзларига нисбатан айблов эълон қилинишида иштирок этди. Орол давлат қонунига кўра уларга бир умрлик қамоқ жазоси тайинланган. Бу хақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Самолётни гаровга олган икки шахс суд залида ҳимоя совути кийган, қўлларига кишан тақилган ҳолда соқчиларнинг қатъий назорати остида бўлди. Улар эълон қилинган бир қатор айбловларга, жумладан, самолёт олиб қочишга ҳам жавобгар эмасликларини айтишди.
 
Аслида самолётни олиб қочишга қонун бузишнинг қуйидаги кўриниши, деб қаралади: қуролга ноқонуний эгалик қилиш, самолёт бортидаги йўловчиларга зўравонлик қилиш, одамларни уларнинг хоҳиш-иродасига қарши ушлаб туриш ва мамлакатнинг молиявий ёки иқтисодий барқарорлигига зарар етказишга уриниш.
 
Аввалроқ, Мальта ҳарбийлари Ливия самолётини қўлга олган жиноятчилардан граната ва пистолетни тортиб олгани маълум бўлди. Кейинчалик, самолётни текшириш жараёнида яна бир пистолет топилди.
 
Дастлабки суд экспертиза маълумотлари самолётни қўлга олишда ишлатилган қуроллар сохта эканини тасдиқлаган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Afriqiyah Airways Ливия Мальта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!