...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тадбиркорларга “Ўзтрансгаз”дан янгилик бор. Қишни қучоқ очиб қаршилайверинг


15:12, 03.10.2018 Жамият
 6 693

Тадбиркорлик субъектларига етказилаётган табиий газ таъминотида 1 ноябрга қадар узилишлар бўлмайди.

Қиш эшик қоқиб турибди. Чекка-чекка вилоятлардагилар, ишлаб чиқарувчиларнинг юрагига ваҳима оралаган, кўпчилик тадорикни аввалдан олмоқда. Газ пасайиши, айрим ҳудудларда буткул ўчиб қолиши эҳтимоли анъанавий равишда сақланиб келаётган эди.
 
Маълум, Ўзбекистонда кун сайин янги турар жойлар, иморатлар сони кўпаймоқда. Қаерга қараманг, қурилишга кўзингиз тушади. Бу эса қурилиш молларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб боришига туртки бўлмоқда. Моллар эса нафақат мамлакат ичкарисида, балки ташқарида ҳам харидоргир. Аммо етказиб бериш фақат хомашё ёки тадбиркорнинг эпчиллигига эмас, балки газнинг бошида ўтирганларга кўпроқ боғлиқ.
 
Кечагина 1100 сўмдан олган ғиштингизнинг нархи бугун 1250 дан 1400 гача кўтарилишининг сабаби тадбиркорнинг очкўзлигиданмикин ёки тақсимоти сиқилган газнинг ортидан келаётган асорат? Албатта, газнинг! Ҳар йили қиш яқинлашди дегунча, тадбиркорлик субъектларига газ истисод қилиниб, тўхтатиб қўйилиши ёки тақсимотда камайтирилиши, айниқса, қурилиш молларининг тақчиллигига ва нархларнинг ошиб кетишига сабаб бўлар эди. Бу йил эса бундай ҳолатга йўл қўйилмайди, деб ваъда қилмоқда “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси Шарифжон Турсунов.
 
Бугун, 3 октябрь куни “Халқаро пресс-клуб”да “Энергетика ресурслари: ислоҳотлар даврида тежамкорлик ва истеъмол маданиятидаги муаммоларнинг таҳлили” мавзусида сессия бўлиб ўтди.
 
Унда маълум қилинишича, бу йил республика бўйича барча тадбиркорлик субъектларига етказилаётган табиий газ таъминотида 1 ноябрга қадар узилишлар бўлмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда тадбиркорлар 1 кубометр газ учун 1 000 сўмдан тўловни амалга ошириб келмоқда. Тадбиркорлар орасида ушбу миқдорни камайтириш таклифи билан мурожаат қилганлар талайгина. 

Теглар:Ўзтрансгаз Халқаро пресс-клуб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар