...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев Қозоғистон бойларига топшириқ берди


14:41, 03.10.2018 Олам
 5 499

Нурсултон Назарбоев Туркистонни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев янги ташкил топган Туркистон вилоятини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда вилоятда “Марказий Осиё” халқаро савдо ҳудудини ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилди.
 
Назарбоев йиғилишда Ўзбекистон билан товар айирболашни 2020 йилгача 5 миллиард АҚШ долларга етказиш имконияти мавжудлигини қайд этиб, чегарада халқаро даражадаги “Туркистон” назорат ўтказув пунктини қуришга топшириқ берди.
 
Қозоғистон Президенти йиғилишда мамлакатдаги тадбиркорларнинг ҳар бирига алоҳида топшириқ берди.
 
Жумладан, “Базис-А” қурилиш компанияси раҳбари Александр Беловичга Туркистонда шаҳар театр қуриш юклатилди. ERG компаниялари эгаларидан бири Фаттоҳ Шодиевга туркий халқлар музейини, “BI Group” қурилиш компанияси раҳбари Айдин Раҳимбоевга Туркистонда қозоқ хонлари, бийлари ва баҳодирлари марказини барпо қилиш вазифаси топширилди.
 
Қозоғистондаги корейс компанияси “Хайвилл Казахстан” бош директори Канг Джон Дэга уй-жой қуриш, “Astana Group” раҳбари Нурлан Самгуловга автосалон очиш, Дониёр Абулгазин ва Сауат Минбаевга сув спорт комплекси ва стадион қуриш вазифалари топширилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Туркистон Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!