...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суюнчи! Ўзбекистон халқаро мукофотни қўлга киритди


14:06, 10.04.2018 Жамият
 6 213

Танловда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ғолиб бўлган.

Ўзбекистон халқаро майдонда яна бир юксак мукофотни қўлга киритди. Кеча, 9 апрел куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилган Annual Investment Meeting (AIM) халқаро инвестициявий форуми доирасида “AIM 2018 Investment awards” мукофотини қўлга киритган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжон Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар бермоқда.
 
Алламжоновга кўра, “2017 йилда Марказий Осиё, Кавказ ва Россия минтақасидаги энг яхши инвестицион лойиҳа” номинациясида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ғолиб бўлган.


 
“Бу Президентимизнинг инвестициявий муҳитни яхшилаш борасидаги ислоҳотларининг халқаро эътирофи ва баҳосидир. Барча юртдошларимизни табриклайман ва янги муваффақиятлар тилайман”, дейди Президент Матбуот котиби. 

Теглар:инвестиция Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар