...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда жонли бомба бўлишга тайёрланаётган Ўзбекистонлик террорчи қўлга олинди


11:29, 23.11.2016 Жамият
 8 601

Истанбулда қўлга олинган икки нафар ИШИД аъзоси Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эканлиги аниқланди.

Истанбулда ўтказилган тезкор қидирув операцияси вақтида ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор икки шахс қўлга олинди. Улар Туркияга 20 октябрь куни келишган ва Сурияда террорчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаширишганди. Бу ҳақда Туркиянинг “Yeni Safak” газетаси хабар бермоқда.
 
Туркия полициясига мамлакатга икки нафар ИШИД аъзоси кириб келганлиги ҳақида хабар қилинганидан сўнг, тезкор қидирув ишлари олиб борилиб, натижада улар кичик уйда яшириниб ўтиришгани аниқланди. Терроррчилик гуруҳи аъзолари Бунёд ва Зубайр исмини олган шахслар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эканлиги маълум бўлди.
 
Бунёд исмини олган шахс аслида ўзбекистонлик Азизжон Бекраев ва Зубайр исмини олган шахс тожикистонлик Наврўз Қосимов эканлигини аниқланди. Улар топилган уй тинтув қилинганида, Сурияда жонли бомба портлатиш борасидаги режалари ошкор бўлди. Икки террорчи Туркия полицияси томонидан ҳибсга олинди.
 
Баъзи манбааларда террорчилар билан биргаликда яна бир озарбайжонлик фуқаро ҳам қўлга олинганлиги хабар қилинмоқда. Озарбайжонлик шахс Туркиядан депорт қилинган.
Дурдона Расулова

Теглар:Туркия Сурия ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар