...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон пойтахти Нурсултон Назарбоев номи билан аталадими?


11:14, 23.11.2016 Жамият
 3 906

Қозоғистон пойтахтига Назарбоев номини бериш таклиф қилинмоқда.

Қозоғистон депутати Қуаниш Султонов пойтахт ва бир қатор муҳим жойларни мамлакатнинг биринчи президенти номи билан аташ таклифини берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
“Биринчи президент Нурсултон Абишевич Назарбоевни давлат қуришда қўшган улкан ҳиссасини давлат Конституциясига белгилаб қўйиш, мамлакат пойтахти ва бошқа муҳим жойларга Элбoшимизнинг номини бериш таклифини берамиз”, дейди Султонов.
 
Депутат Қозоғистон мустақиллик йилларида эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб, пойтахт шаҳар Остонада мустақилликни мадҳ этувчи монумент барпо қилиш таклифини ҳам берди.
Мухторбек Абдуллаев
 

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар