...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлигада 5-тур якунланди. Тошкент жамоалари пешқадам, “Насаф” эса Намангандан очко билан қайтди


19:09, 08.04.2018 Спорт
 2 819

Турнинг якунловчи ўйини Наманганда “Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Кеча, 8 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тури якунланди. Турнинг якунловчи ўйини Наманганда “Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
 
Аммо стадионга ташриф буюрган 15140 нафар томошабин бу ўйинда гол кўра олишмди. Шу тариқа, 5-тур якунига кўра, “Бунёдкор” (13 очко) пешқадам бўлиб қолди. Тошкентнинг яна бир жамоаси “Пахтакор” эса “Бунёдкор”дан сўнг иккинчи ўринга жойлашди.
 
Намангандан бир очко олиб қайтган “Насаф” ҳисобида ҳам 9 очко бор. Бироқ, қаршиликлар тўплар нисбатига кўра, “Пахтакор”дан ортда боришмоқда.
 
Суперлига. 5-тур.
“Навбаҳор” – “Насаф” 0:0.
Наманган. "Марказий" стадиони. 15140 томошабин.
 
“Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов, 8.Аюбхон Нуъмонов (11.Зоҳир Пиримов, 69),  10.Азиз Турғунбоев, 12.Ненад Иньац (15.Азамат Алланиёзов, 46), 19.Мирзоҳид Ғофуров. 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Тимослав Пайович, 44.Дарко Станоевич.
 
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов (17.Дониёр Нарзуллаев, 78), 20.Ислом Кенжабоев (77.Жасур Ҳасанов, 64), 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (18.Бобир Давлатов, 84), 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (с), 92.Умарбек Эшмуродов.
 
Суперлига, 5-турдан кейин турнир жадвали қуйидагича.

Теглар:Суперлига Навбаҳор Насаф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!