Бу сафар навоийликларни “Қўқон-1912” жамоаси хафа қилиш уддасидан чиқди.
Унда мезбонлар 7354 нафар мухлис кўз остида “Қўқон-1912” жамоасига имкониятни бой бериб қўйишди.
57-дақиқада “Қизилқум” футболчиси Миржалол Қосимов ҳакам Равшан Эрматов томонидан иккинчи марта огоҳлантириш олиб, майдонни тарк этди ва шундан сўнг навоийликларнинг ишлари орқага кетишни бошлади.
Дастлабки, гол 79-дақиқада юзага келган пенальтидан киритилди. Қўқонликлар сардори Мурод Ҳолмуҳамедов бу вазиятда 11 метрлик жарима зарбасини тўғри амалга ошириб, ҳисобни очди.
87-дақиқада эса Суҳроб Бердиев яқин бурчакка аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди ва жамоасининг мавсумдаги биринчи ғалабасига ҳиссасини қўшишга муваффақ бўлди.
“Қизилқум” эса кетма-кет ўз майдонида иккинчи мағлубиятини тан олди. Навоийликлар 1-турни ҳам ўз майдонларида ўтказиб, “Локомотив”дан йирик 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрашган эди.
Суперлига. 2-тур.
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” 0:2.
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (78 пенальти), Суҳроб Бердиев (87).
“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 8. Акмал Рустамов, 10. Алишер Саноев (18. Самандар Шодмонов, 42), 11. Дониёр Усмонов, 14. Файзулла Қамбаров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (29. Игорь Таран, 79), 10. Жавоҳир Сидиқов, 18. Баҳодир Пардаев (17. Қувондиқ Рўзиев, 65), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (95. Милан Спремо, 83).
Огоҳлантиришлар: Миржалол Қосимов 16, Акмал Рустамов 77, Марко Милич 82,
Четлатиш: Миржалол Қосимов 57 (иккинчи сариқ карточка).