...
МЕНЮ
ONLINE TV

Судланганликка оид маълумотларни олиш осонлаштирилди


19:49, 05.10.2018 Жамият
 5 150

Мазкур хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Ресбупликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қарор билан қуйидаги давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:
 
  • Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича;
 
  • Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича.
 
Маъмурий регламентларга мувофиқ, жисмоний шахслар қуйидаги маълумотларни олиш учун фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар:
 
  • муқаддам судланганлиги;
 
  • жиноий жавобгарликка тортилганлиги;
 
  • реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлиги ҳолатига оид маълумотнома;
 
  • манзил-маълумот ахборотларини (доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги).
 
Мазкур хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
 
Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати қуйидаги босқичларда амалга оширилади:



Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш эса қуйидаги босқичлардан иборат:

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Суд прописка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар