Ўтган йилнинг ноябрь ойида Туркия самолёти уриб туширган Россия самолётининг бир учувчиси ҳалок бўлган эди.
Учувчининг акаси Туркиядан ҳеч ким компенсация олишни хоҳламаслигини айтди.
“Йўқ, албатта, ҳеч ким Туркияга товон пули бериш учун мурожаат этгани йўқ. Наҳотки биз ҳозир бўлган иш учун товон сўрасак. Бунақа фикр хаёлимизга асло келмаган. Агар компенсация бериладиган тақдирда, уни ҳеч ким олмайди. Бу нафақат ҳақоратловчи, балки даҳшатлидир”, дейди Павел Пешков
Аввалроқ, Туркиянинг Кемер курорти раҳбарияти Олег Пешковнинг оиласига Туркиядан уй бериш ташаббуси билан чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 24 ноябрь санасида Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти Туркия қирувчи самолёти томонидан уриб туширилган эди. Самолёт Суриянинг Латакия вилоятида қулаб тушган эди.