...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия-Туркия муносабатлари: Буёғи қандай кечади?


14:56, 16.09.2016 Олам
 6 082

Ражаб Тойиб Эрдўған узр сўради. Путин санкцияларни бекор қилди. Келажакдаги вазиятчи?

2015 йилнинг 24 ноябрида Россиянинг Су-24 ҳарбий самолёти Туркия чегарасини рухсатсиз кесиб ўтганида Туркия ҳарбийлари ушбу самолётни Латакия шаҳри ҳудудида уриб туширгани ҳақида хабар берган эдик. Бу воқеа Россия ва Туркия ўртасида кўп йиллик муносабатларга путур етказди. Икки давлат ўртасида келишмовчилик вужудга келди. Ушбу келишмовчилик туфайли Россия Туркияга иқтисодий санкция қўллаганидан ҳам хабарингиз бор. 
 
2016 йилнинг 29 январида Россиянинг яна бир Су-34 русумли қирувчи самолёти Туркия ҳаво чегарасидан ўтган ва Туркия Ташқи ишлар вазири бу воқеага нисбатан норозилигини билдирган. Мазкур ҳодисалар сабаб Туркия ва Россия муносабатлари кескинлашди ва мураккаб кўриниш олди.  Бу муносабатларнинг келажаги қандай бўлиши барчага бирдек қоронғу эди. Лекин, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан шахсан учрашиш ниятини билдирди ва Су-24 учун узр сўради. 
 
Шундан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар қайта тикланиб борди. Россия озиқ-овқат маҳсулотларига қўйган санкциясини бекор қилди. Россиялик сайёҳларнинг Туркияга боришига қўйилган чекловлар олиб ташланди. 
 
Икки мамлакат муносабатлари аста секин ривожланмоқда. Бугунга келиб, нафақат  иқтисодий, балки ҳарбий соҳада ҳам ҳамкорлик олиб бориш режалаштирилмоқда. Эрдўған Россиядан сўраган узрида давлатлараро алоқаларни тиклаш ва терроризмга қарши курашда бирлашиш фикрини ҳам айтган эди. 
 
“Haber7.com”да ёзилишича, Анқарада Россия Мудофаа вазири Валерий Герасимов ҳамда Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда Туркия ва Россия ўртасида фавқулодда алоқа тармоғи ўрнатишга келишиб олинди. Герасимов ҳарбий массалалар бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришда ушбу алоқа тармоғи мукаммал восита эканини таъкидлаган. 
 
Валерий Герасимов Туркияга қилган сафари чоғида Россия-Туркия муносабатлари борасида муҳим маслаҳатларни берди
 
Мазкур воқеалардан сўнг, Россия-Туркия муносабатлари анча изга тушиб кетишига катта умид боғланмоқда. Воқеалар ривожини келгуси хабарларимизда ўқинг.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Туркия Россия Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған Валерий Герасимов Хулуси Акар Су-24 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!