...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Туркия билан муносабатларни тиклашни мева-сабзавотлардан бошлади


11:41, 11.10.2016 Олам
 3 582

Россия Туркия мева маҳсулотларига қўйилган чекловни олиб ташлайди.

Россия Федерацияси Туркия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва цитрус меваларини Россия бозорига киритиш қарорини қабул қилди.
 
Президент Владимир Путин буни икки томонлама манфаатли эканини таъкидлади.
 
“Россия қишлоқ хўжалигида бу хил маҳсулотлар етиштирилмайди. Туркия меваларининг бозоримизга кириши нархнинг пасайишига олиб келади, деб ҳисоблайман. Ўтган йили бу маҳсулотларни сотиш ҳажми 500 млн АҚШ долларига тенг бўлганди. Шунинг учун ҳам бу катта аҳамиятга эга қарор”, дейди президент.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия-Туркия муносабатларининг меъёрлашуви фаол тарзда кечаётганини айтиб ўтди.
 
Россия 2016 йил 1 январдан Су-24 самолётини уриб туширилишига жавобан Туркиядан айрим мева-сабзавот, гўшт маҳсулотлари ва гулларни олиб киришни тақиқлаб қўйган, шунингдек, давлатга визасиз кириш-чиқиш тизимини бекор қилган эди. Қолаверса, Россияда ишловчи Туркия фуқароларига ҳам чеклов қўйилганди.
 
Август ойида Путин Москва юқоридаги чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашни режалаштираётгани тўғрисида айтди.

Шу ўринда ўтган воқеаларни эсламасликнинг иложи йўқ. Су-24 воқеасидан сўнг Россия ва Туркия муносабатларининг ёмонлашувидан икки мамлакатнинг сиёсий кучлари эмас, кўпроқ аҳолиси жабр кўрди. Туркияга саёҳатга отланганларга антиреклама кучайтирилди. Дўкон пештатахталаридаги Туркия маҳсулотлари очиқдан-очиқ оёқости қилиниб, катта юк машиналари тагига ташланди. Туркиядан келтирилган мева-сабзавотларни сотаётган дўкон эгаларига жарималар қўлланилди. Москванинг Анқарага нисбатан қаҳшатқич санкцияси кўпроқ икки мамлакатнинг халқига таъсир ўтказди. Икки ўртада миллатлар ўртасида низолар чиқишига сабаб бўлди. Ҳар ҳолда Россия фуқароларининг Туркия элчихонасига тухум улоқтиргани унут бўлгани йўқ. Кўрамиз, икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги муносабатлар қай йўлдан бораркин... 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия-Туркия Су-24 Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!