Икки давлат раҳбарлари Санкт-Петербургдаги учрашув чоғида бир қатор масалаларни муҳокама этишади. Улар орасида Су-24 самолётининг товон пули масаласи ҳам бор.
Икки давлат раҳбарлари учрашув чоғида ўтган йилнинг ноябрь ойида Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 самолёти учун товон тўлаш, “Турк оқими” газ қувури ва “Аккую” АЭСнинг келажаги, шунингдек, Туркия маҳсулотларининг Россия бозорига қайтиши каби масалаларни муҳокама этишларии кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, “Аккую” атом электр станцияси Россия лойиҳаси асосида Туркиянинг жанубида қурилиши режалаштирилган. Мазкур АЭСни қуриш тўғрисида 2010 йилнинг май ойида Туркия ва Россия келишувга эришган.
“Турк оқими” халқаро газ қувури лойиҳаси бўлиб, у Россиянинг Анапа туманидан Қора денгиз туби орқали Туркиягача қурилиши кўзда тутилган. “Турк оқими” орқали бир йилда 32 миллиард кубаметр газ ўтиши мумкин.