
Мамлакатга кўчиб келганлар ва кўчиб кетганлардан кам бўлмоқда.
Миграциядаги соф минус 5,3 минг кишига тенг бўлган ва 2017 йил шу вақтга солиштирганда 4,3 минг кишига камайган.
Соф салбий миграциянинг катта қисми Тошкент вилоятига (2,6 минг одам) тўғри келади, ундан кейин Қашқадарё вилояти (2,1 минг одам) ва Қорақалпоғистон Республикаси (1,7 минг одам) туради.
Хориждан Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганлар 1292 кишини ташкил этган. Шулардан 31,6 фоизга яқини Қозоғистондан, 30,3 фоизи тожикистондан, 25,2 фоизи Россиядан, 2,8 фоизи Туркманистон ва 2,4 фоизи Қирғизистондан келган.
Ўзбекистонни доимий яшаш учун тарк этганлар 6 568 нафарни ташкил этган. Улардан 46,9 фоизи Россияга, 46,2 фоизи Қозоғистонга, 1,1 фоизи АҚШга, 0,7 фоизи Тожикистонга ва 1 фоизи Исроилга кетган.
2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг доимий яшовчи фуқароси 0,7 фоиз (243,4 минг киши) га ўсиб, 32,9 миллионга етди.
Маълумот ўрнида, 2017 йил Республика бўйича кўчиб келганлар сони 157,1 минг кишини (155,0 минг киши республика ҳудудларидан, 2,1 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 177,7 минг кишини (155,0 минг киши республика ҳудудларига, 22,7 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди. Миграция салдоси минус 20,6 минг киши бўлиб, 2016 йилга нисбатан 5,6 минг кишига камайган.