...
МЕНЮ
ONLINE TV

ССВ тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди


17:51, 06.08.2018 Жамият
 4 954

Нурмат Отабеков бугунгача Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Нурмат Сатиниёзович Отабеков Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори лавозимига тайинланди.
 
Унга мазкур институт илмий даражаси ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, юқумли касалликлар соҳасидаги диагностика, даволаш ва профилактика ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, юқори технологияли тиббий ёрдамга бўлган талабни қондириш вазифаси юклатилди. Бундан ташқари, у юқумли касалликлар соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли тажрибалар ва аниқ инновацион моделларни кенг қўллаш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифаларга ҳам масъул эътиб белгиланди.
 
Маълумот ўрнида, Нурмат Отабеков бугунгача Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Теглар:Нурмат Отабеков Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар