...
МЕНЮ
ONLINE TV

#СправедливостьЖасуру: Жасурбек Иброҳимовнинг онаси ва адвокати журналистлар билан мулоқотдан бош тортди


13:59, 05.06.2017 Жамият
 11 499

Биз Жасурбек Иброҳимовнинг вафоти билан боғлиқ ҳолатларга янада аниқлик киритиш мақсадида кеча, 4 июнь куни марҳумнинг онаси Нилуфар Алиева билан боғландик.

П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежининг 1999 йилда туғилган 2-курс ўқувчиси Жасур Иброҳимов курсдошлари томонидан дўппосланиши оқибатида оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этгани ҳақидаги хабарлар интернет олами, хусусан, ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Мазкур воқеага оид ҳар бир хабар кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқармоқда. Унда ўз фикрини билдираётганлар вазиятга турлича ёндашмоқда, албатта. Бироқ кўплар марҳумни калтаклаганларга нисбатан адолатли жазо қўлланилишини, улар қонун олдида жавоб бериши кераклигини талаб қилмоқда.
 
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда марҳумнинг хотираси учун акция ташкил этилгани, #СправедливостьЖасуру хэштеги билан айбдорларга жазо талаб қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 4 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Дўстлик” боғида ўтказилган петицияда 10 мингдан ортиқ одам иштирок этди.
 
Биз Жасурбек Иброҳимовнинг вафоти билан боғлиқ ҳолатларга янада аниқлик киритиш мақсадида кеча, 4 июнь куни марҳумнинг онаси Нилуфар Алиева билан боғландик.
 
Шўрлик она... Фарзандини ерга қўйган бу аёлнинг дарди, кечинмаларини тушуниш жуда қийин. У хонадонида эҳсон тадбирлари ўтказилганини айтаркан, бўлиб ўтган воқеалардан ҳали ўзига келмаганини, айтмоқчи бўлганларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига йўлланган хатда ёзганини ва ҳали ОАВ вакиллари билан учрашишга тайёр эмаслигини маълум қилди.
 
“Ота-оналар ҳушёр бўлсин. Эрталаб ўқишга, ишга кетган болам қош қорайганда эсон-омон уйга кириб келади, дейдиган даврлар ўтиб кетибди. Мен адолат қарор топишига ишонаман. Айтмоқчи бўлганларимнинг ҳаммаси Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубимда ёзилган. Қолган гапларни адвокатимиз билан гаплашишингиз мумкин”, дейди Нилуфар Алиева.
 
Биз Жасурбек Иброҳимовнинг иши билан шуғулланаётган адвокат билан боғландик. Адвокат айни дамда тўпланган далил ва исботлар, терговга оид материалларни рад этиб бўлмаслигини, шунинг учун Жасурнинг оиласи терговдан хавотирда эмаслигини, ОАВга бериладиган интервью эса вазиятни чигаллаштиришини айтиб, бир неча кундан сўнг биз билан боғланишга ваъда берди.
 
Эслатиб ўтамиз, Жасурбек Муҳаммад ўғли Ибрoҳимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилгани ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужалилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
 
Жасурбек Иброҳимовнинг вафотига оид хабарларни батафсил Qalampir.uz’да кузатиб боринг. 

Теглар:Жасурбек Иброҳимов Нилуфар Алиева П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи #СправедливостьЖасуру 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Anvar
14:39 06.06.2017

Жасурнинг ота-онасига сабр. Жиноятчини жазони охиригача олишни, Жасурбекдан хам оғирроқ қийин шароитда жазоланишини истаган бўлардим.


Зухра
16:03 05.06.2017

Жасурбекни оила аьзоларига хамдардлик билдираман.Котилликни содир этганларга худди шунака кийин жазо берилишини сурайман,



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар