Тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.
Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан хабар беришларича, жиноят иши кеча, 4 июнь куни Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига қабул қилинган. Тўпланган далиллар мажмуи асосида Исломбек Тулаганов Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинди ва унга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда жиноятга алоқадор шахслар доирасини аниқлаш юзасидан тегишли тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.