...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сўровнома иштирокчиларининг 34 фоизи раҳбарлардан маълумот ололмасликдан норози


16:15, 08.04.2017 Жамият
 2 751

Давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва ошкоралиги бўйича респондентларнинг фикри ўрганилди.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази навбатдаги сўровнома орқали lавлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва ошкоралиги бўйича респондентларнинг фикрини ўрганди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Фуқаролар ҳокимиятнинг ижроия органлари фаолиятидан турли даражада қониқиши сўровнома натижаларида акс этган. Ҳар иккинчи респондент ҳокимият ижроия органлари ишидан мамнун, ҳар учинчиси – қисман рози, 12,1 фоизи – рози эмас.
 
Иштирокчилар ҳокимият ижроия органлари раҳбарлари фаолиятининг фуқароларга очиқлигини ҳам турлича баҳолаган. 40,7 фоиз респондентга кўра, барча маълумотлар очиқ ва етарли. Қатнашчиларнинг 33,9 фоизи ҳамма фуқаролар учун ҳам маълумотлар ошкора эмас, деб ҳисоблайди.

Теглар:Ижтимоий фикр Ҳокимият 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар