Ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди.
Кеча, 3 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Қаҳрамон Турсунович Арипов – шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Ушбу йиғилишда Хажизадаев Шерзод Рафатович Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Шерзод Хажизадаев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шерзод Хаджизадаев 1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Суннатилла Абдуллаев