Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев шунингдек, Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга сафари тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаган.
Қирғизистон Республикаси Президент девони хабарига кўра, Сооронбай Жээнбеков расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев шунингдек, Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга сафари тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаган.
24.kg интернет нашрининг хабарига кўра, Сооронбай Жээнбековнинг Тошкентга сафари 13-14 декабрь кунлари бўлиб ўтиши кутилаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди ва Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Қирғизистон Республикаси собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев ва унинг турмуш ўртоғини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Ҳошимова билан кутиб олган эди.