...
МЕНЮ
ONLINE TV

МХХдан сўнг... Қирғизистонда ҳам “ислоҳот” бошландими?!


17:13, 07.04.2018 Олам
 6 363

Бугун Қирғизистон Президенти бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Бугун, 7 апрель куни Қирғизистон Республикаси  Президенти Сооронбай Жээнбеков Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Сегизбаев Абдил Кенешевични эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш тўғрисидаги фармонини имзолади.
 
Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президент аппарати ахборот порталига таяниб “Kabar” хабар бермоқда.

 
Абдил Сегизбаев Қирғизистон Қишлоқ ҳўжалиги институтини тамомлаган. У Қирғизистон Республикаси президенти Матбуот котиби, Қирғизистон Республикаси Уюшмаларни ривожлантириш ва инвестициялаш агентлиги мутахассиси, Қирғизистон Республикаси президент ёрдамчиси, Қирғизистон Республикаси президенти маслаҳатчиси каби лавозимларда ишлаган.


 
Сегизбаев 2015 йил 5 ноябрда Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимига тайинланган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Сооронбай Жээнбеков фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!