...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича мониторинг ўтказилмоқда


13:09, 29.07.2017 Жамият
 2 256

Таклиф ва мулоҳазаларни махсус сўровномани тўлдириш орқали юбориш мумкин.

Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари, солиқ тўловчилар ва экспертлар солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича шахсий таклифларини билдиришлари мумкин бўлади.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг `Facebook`даги саҳифасида солиқ тизимини янада такомиллаштириш бўйича махсус сўров ўтказилаётганлиги маълум қилинди.
 
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ташкил этилган экспертлар гуруҳи барча таклифларни жамлаб, Солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича тузилган Ишчи комиссия муҳокамасига тақдим этади.
 
Таклифларни махсус сўровномани тўлдириш орқали юбориш мумкин.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Солиқ тизими Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар