...
МЕНЮ
ONLINE TV

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташкил этилади


12:57, 29.07.2017 Жамият
 4 294

Марказ раҳбари мақомига кўра – вазирга, Марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари –вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарорига асосан Республика Маънавият ва маърифат маркази жорий этилади. Марказ Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида ташкил этилади.
 
Қайта ташкил этилаётган Марказ Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
 
Марказ раҳбари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш шарт-шароитларига кўра – вазирга, Марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари – тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилади.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказ ҳамда “Тафаккур” ва “Маънавий ҳаёт” журналлари таҳририятини жойлаштириш учун бино ажратиши лозим.
 
Марказга 5 та автотранспорт воситаси, жумладан, 3 та хизмат кўрсатадиган, 1 та навбатчи ва 1 та махсус автобус ажратилади. Марказнинг ҳудудий бўлимларига жами 14 та хизмат кўрсатадиган автотранспорт воситаси берилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказни зарур телекоммуникациялар, интернет ахборот тармоғига кириш ва телефон алоқаси, жумладан, ҳукумат телефон алоқаси билан белгиланган тартибда таъминлайди.
 
Марказ дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият”, наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш билан шуғулланади.
 
Шунингдек, ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш ҳамда халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳам Марказнинг асосий вазифасидир.
 
Марказда “Маърифат” тарғиботчилар жамиятини шакллантирилади. Бу тарғиботчилар жамиятида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишлари тизимли ва изчил амалга оширилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қарор Маънавият ва миллий маърифат маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар