Номаълум жисм Қозоғистон ва Қирғизистон осмонидан ҳам учиб ўтгани маълум бўлди.
Учар жисмни Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Гулистон, Андижон ва бошқа шаҳарларда кузатилган. Номаълум жисм Қозоғистон ва Кирғизистон осмонидан ҳам учиб ўтган.
Барчани саросимага солган учар жисм Россиянинг “Союз-ФГ” ракета ташувчиси бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.
Чунки, кеча “Союз МС-05” транспорт кемаси “Союз-ФГ” ракета ташувчиси орқали коинотга парвоз қилган эди.