
41 ёшли мутахассис корейс ва инглиз тилларини мукаммал ўзлаштирган.
Таъкидлаш жоизки, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Камолхўжа Эшназаров 8 йил давомида Жанубий Кореянинг қатор нуфузли тиббиёт компанияларида фаолият кўрсатиб, етакчи университет клиникаларида малака оширган.
Корейс ва инглиз тилларини мукаммал ўзлаштирган 41 ёшли Камолхўжа Эшназаров Президент Шавкат Мирзиёевнинг хориждаги ўзбекистонлик шифокорларни республика тиббиётини ривожлантиришга жалб қилиш ҳақидаги топшириғига кўра, Ўзбекистонга қайтганди.