Ўқув-машғулот марказининг вазифалари белгилаб берилди.
Қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази (кейинги ўринларда Марказ) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.
Марказ тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича базавий методик муассаса этиб белгиланди.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
авария-қутқарув хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа юридик шахслар ходимларини, шунингдек, фуқароларни тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш;
шифохонагача тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ва методларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;
шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш;
шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича бошқа муассасаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятида методик ёрдам кўрсатиш;
шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида семинар-тренинглар, мастер-класслар, вебинарлар, телекўприклар ташкил этиш ва бу жараёнга етук хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида хорижий илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ушбу йўналишда грантлар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш.