...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш вазири туғруқхоналардаги порахўрликка чек қўйиш учун маошларни ошириш кераклигини айтди


00:06, 09.02.2017 Жамият
 9 221

Ижтимоий тармоқларда асосий мавзулардан бирига айланаётган “суюнчи тариқасида бериладиган моддий рағбат” мавзуси кўплаб фуқаролар томонидан ижобий баҳоланмоқда.

7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашиб, соҳадаги камчиликлар ҳақида сўз юритган эди. 

8 февраль куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан “Пресс клуб” ташкил этилиб, ОАВ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқ савлаш вазири Адҳам Икромов, вазир ўринбосари Абдуҳаким Хожибоев, Соғлиқни сайлаш вазирлиги Бошқарма бошлиғи Ҳабибулла Жалилов ва бошқа соғлиқни сақлаш тизими мутассадилари билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

“Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар” мавзусида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири-Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов сўз олиб, туғруқхоналардаги хизмат мутлақо бепул бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

“Бунинг самарали натижасини кўриш учун эса туғруқхоналарда ишлайдиган тиббиёт ходимларига алоҳида мотивация беришимиз керак бўлади. Уларнинг ойликларини бошқа тиббиёт ходимлариникидан 2-3 баробаргача оширишимиз лозим”.

Ижтимоий тармоқларда асосий мавзулардан бирига айланаётган “суюнчи тариқасида бериладиган моддий рағбат” мавзуси кўплаб фуқаролар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Буни пора сифатида эмас, совға ва миннатдорчилик тариқасида бериш тўғри деган қарашларга  Соғлиқни Сақлаш вазири қатъий равишда қуйидагича жавоб берди:

“Ҳар қандай ниятда берилаётган ва олинаётган моддий рағбат ҳам қонунан, ҳам инсонийлик нуқтаи назаридан тақиқланади. Тиббиёт ходими ўз касбий ахлоқидан келиб чиқиб фаолият олиб бориши керак”.  

Мавзуга яна қайтамиз. 
Ёдгор Абдулла

Теглар:Пора Таъмагирлик Туғруқхона Адҳам Икромов Соғлиқни сақлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар