...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чехия делегацияси Самарқандга бориб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


23:37, 08.02.2017 Жамият
 3 449

Делегация аъзолари Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбарасида ҳам бўлди.

Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси Ян Гамачек бошчилигидаги делегация аъзолари 8 февраль куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
 
Меҳмонлар дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Буюк давлат ва сиёсат арбоби қабрига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Делегация аъзолари Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбарасида ҳам бўлди.
 
Регистон мажмуаси ва бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар бундай ноёб меъморий обидаларни бунёд этган буюк аждодларимиз ақлу заковати ва уни безавол асраб келаётган бугунги авлоднинг тарихимизга муносабатига юксак баҳо берди.
 
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “PULSAR GROUP BREWERY” Ўзбекистон – Чехия қўшма корхонаси фаолияти билан танишув ҳам таассуротларга бой бўлди.

Теглар:Ислом Каримов қабри Чехия делегацияси Ян Гамачек Ўзбекистон-Чехия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар