Ушбу қарор қечки соатларда пляжга борадиган аҳолининг саломатлиги ва ҳаётини хавф остига қўяётгани сабабли қабул қилинди.
Айни қарор фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилиш, уларни эҳтиёткорликка чақириш мақсадида қабул қилинди.
Маълумотларга кўра, пляж дам олувчилари ўртасидаги бахтсиз ҳодисалар айнан кечки соатларда юз беради. Айнан кечки соатларда спиртли ичимлик ичиш оқибатида кўплаб дам олувчилар эҳтиёткорликни йўқотишади ва ҳаётларини хавф остига қўйишади.
Шунингдек, айни қарор ижроси хусусий хавфсизлик компанияси ходимлари томонидан ҳам текшириб борилади. ХХК вакиллари томонидан пляжлар қўриқланади ва эрталабгача ёпиб қўйилади.