...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистон Airbus’дан 7,5 миллиардлик самолётларни сотиб олмоқчи


14:06, 11.07.2016 Технология
 3 341

Икки томонлама келишув ҳақида келаётган ҳафтада эълон қилиниши мумкин.

Англияда бўлиб ўтаётган Ҳалқаро “Фарнборо” авиацион-космик салон доирасида Ҳиндистон ва Airbus ўртасидаги самолёт савдоси билан боғлиқ келишув борасида эълон қилиниши ҳам мумкин. Бу ҳақда “Delo.ua” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Go Airlines компанияси самолёт ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Airbus компанияси билан 70та A320neo самолётларини сотиб олиш бўйича келишувни имзолаш арафасида.
 
GoAir компанияси Neo версиясидаги кичик ҳажмдаги  самолётлардан фойдаланган учта компаниянинг бири саналади. Шундай самолётлардан фойдаланиш натижасида 2015 йил Ҳиндистонда парвозлар сони 20 фоизга ошди. 2011 йили ҳам Ҳиндистоннинг Go Airlines компанияси A320neo русумли 72 та самолётни сотиб олганди.
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон Самолёт Airbus Go Airlines 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!