...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ фашист концлагери қўриқчиси суд қилинмоқда


17:24, 11.02.2016 Олам
 3 218

Фашисталарнинг Освенцим концлагерида 170 мингга яқин одам қийнаб ўлдирилган.

Германияда Освенцим концлагерининг 94 ёшли собиқ қўриқчиси устидан суд жараёни бошланди. У концлагерда ўлдирилган 170 мингга яқин маҳбусларни ўлдиришда иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Суд Детмольд шаҳрида бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда ТАCC. 

Терговларга натижаларига қараганда, гумондор Райнхольд Хан SS вакили бўлиб, 1943-44 йилларда лагерни қўриқлаган. Судланувчининг кексалигига қарамасдан, суд ишни кўриб чиқишга қарор қилди ва суд экспертизасининг хулосасига кўра, айбланувчи суд жараёнида иштирок эта олади.

Судда Германия ва бошқа ўнлаб давлатлардан журналистлар шу билан бирга, концлагернинг собиқ маҳбуслари ва уларнинг қариндошлари ҳам иштирок этишлари мумкин.

2011 йилгача немис суд органлари прокуратурадан собиқ концлагерь қўриқчиларининг жиноятда бевосита иштироки ҳақида далиллар келтиришларини талаб қилган эди. 2011 йилда судланган собиқ қўриқчи Жон Демьянюк устидан чиқарилган қарордан сўнг, айбланувчиларнинг тўғридан-тўғри иштирокини исботлашга етарли далиллар бўлмаса ҳам, ваколатли органлар томонида собиқ концлагерь қўриқчиларига қарши жиноий иш қўзғатилиши белгилаб қўйилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Германия Концлагерь SS 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!