...
МЕНЮ
ONLINE TV

2015 йилда дунё бўйича ЙТҲлар сабаб 1,25 миллион киши вафот этди


13:18, 11.02.2016 Олам
 2 797

Мотоциклда ҳаракатланувчилар билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ЙТҲда вафот этганлар ўртасида 23 фоизни ташкил этса, пиёдаларнинг ўлим ҳолатлари дунё бўйича 22 фоиз ва велосипедчилар 4 фоизни ташкил этяпти.

2015 йил 19 октябрь Женева-Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (WHO) расмий ҳисоботида  йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг натижаси пастлиги ва 2015 йилнинг ўзидаёқ 1,25 миллион одамлар ЙТҲ сабаб оламдан кўз юмгани қайд этилган. Мазкур кўрсаткичлар 147 мамкалат ўртасида ўтказилган статистик маълумотларга таянган ҳолда тақдим этилган.
 
Маргарет Чен, WHO бош раҳбари:
— Йўл ҳаракати ҳодисаси туфайли вафот этаётганлар сони йил сайин ошиб бормоқда, айниқса қашшоқ мамлакатларнинг қамбағал одамлари ўртасида мазкур кўрсаткичнинг тобора ўсиши қайд этиляпти.
 
 

Даромади паст ва ўртача бўлган давлатларда ЙТҲ натижасида вафот этаётганлар, юқори даромадли давлатларга қараганда кўпроқ кузатиляпти.



Ҳозирда ЙТҲ сабаб вафот этаётганларнинг кўпроқ қисмини мотоцикл ҳайдовчилари, велосипедчилар ҳамда пиёдалар ташкил этади. Мотоциклда ҳаракатланувчилар билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ЙТҲда вафот этганлар ўртасида 23 фоизни ташкил этса, пиёдаларнинг ўлим ҳолатлари дунё бўйича 22 фоиз ва велосипедчилар 4 фоизни ташкил этяпти. Йўловчиларнинг ҳалок бўлиш ҳолати 31 фоиз, қолган барча ҳолатларда вафот этганлар сони 21 фоиз бўлган. Сўнгги уч йил ичида 79 та мамлакатда транспорт ҳодисаси сабаб ҳалок бўлаётган сони сезиларли даражада пасайгани қайд этилган, қолган 68 та мамлакатда эса кескин ўсаётганлиги кузатилган.

Транспорт ҳодисасида кўз юмаётганлар сони камайишига эришган давлатларда қонунларга ўзгартишлар киритилиши, транспортлар ва пиёдалар ҳаракатланишига қулай шарт-шароитлар яратиб бераётгани аниқланган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча давлатларда ҳам йўллардаги қулайликлар бир ҳилда ривожланмагани, ЙТҲлар келиб чиқиши ҳали ҳам мамлакатларнинг даромади ва иқтисодиётига боғлиқлигича қолаётгани, яъни иқтисодий ривожланган давлатлар йўллардаги ҳаракатланишга алоҳида эътибор қаратгани учун ўлим сони камайиб бораётгани ва шу билан бирга иқтисодий томондан қолоқ мамлакатларда аксинча вазият ҳукум сураётганини қайд этилган.
 
Барча мамлакатларда сотилаётган транспорт воситаларининг 80 фоизи давлат стандарти хавфсизлигига жавоб бермайди.

 
 
Европанинг бой давлатларида кўрсаткич энг пастлиги билан қувонарли бўлса, Африка давлатларида эса сўнгги уч йилдан буён энг юқори кўрсаткич кузатилаяпти деб қаралмоқда.

Маргарет Чен, WHO бош раҳбари:
— Биз тўғри йўлда кетаяпмиз. Йўллардаги қулай шароитларни яратиш, қонунларни амалда қўлланилишини таъминласак инсон ҳалокати олди олинади. Лекин ҳозирги кунда инсонларни сақлаб қолиш лойиҳаси секинлик билан амалга оширилмоқда”
 
Ҳозирда 91 та мамлакатда юқори даражадаги ҳаракатланиш қулайликларини яратишга қаратилган сиёсат юритилмоқда.
 
Ҳисоботда глобал маштабдаги йўл ҳаракати хавфсизлигига оид фактлар келтирилган.

- 105 та давлат автомобилларда ҳаракатланаётган пайтда ҳимоя камарларини тақиш ва уларни амалда қўлланилиши бўйича тегишли қонунларга эга. 

- 47 та давлатларда автомобилларнинг шаҳар ҳудудида ҳаракатланиш тезлиги 50 км/с ошмаслигини назорат этиши ва маҳаллий мансабдорлар учун имтиёзлар яратилишига кўра тегишли қонунлар белгиланган.

- 34 та давлатда спиртли ичимликларни истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ тегишли қонунлар қабул қилинган. 

- 44 та давлат томонидан ҳайдовчи ва йўловчилар учун стандартлаштирилган шлемни тақиб олган ҳолда ҳаракатланиш қонун билан белгилаб қўйилган. 

- 53 та давлатда ёш болаларни транспортнинг олдинги ўриндиғида ҳаракатланиши нормалари, маълум ёшгача бўлган болалар учун махсус ўриндиқлардан фойдаланишга тегишли қонунлар ишлаб чиқилган. 
Ёдгор Абдулло

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!