Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди. Бироқ айрим ОАВлар буни рад этмоқда.
“Figaro” нашрининг маълумотига кўра, Пенелопанинг ишлари жойида, у ҳозир ўз уйида дам олмоқда. Франция Республикаси президентлиги учун номзод Франсуа Фийоннинг турмуш ўртоғи ҳақидаги хабар ёлғон, дейилади манбада.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Пенелопа Фийон сохта маълумотлар асносида давлат хазинасидан маош олиб келгани ҳақида хабар берган эдик. Францияда 23 апрель ва 7 май куни икки турда ўтиши кутилаётган президентлик сайловида Франсуа Фийонга Марин Ле Пен ҳам қаршилик қилмоқда.
Айтиб ўтиш керакки, Марин Ле Пен ҳукумат тепасига келса, Европа иқтисодиёти парчаланиб кетиш эҳтимоли бор.