Mr Akrom бугунги санъатдаги қора пиар, бировнинг меҳнатини ўғирлаб, тўйма тўй юриш ҳақида ижтимоий тармоқларга ўз фикрларини ёзиб қолдирди.
Mr Akrom бугунги санъатдаги қора пиар, бировнинг меҳнатини ўғирлаб, тўйма тўй юриш ҳақида қуйидагиларни ёзади:
“Биз санъат соҳасига кириб келганимизда устозларимиз фақат меҳнат қилишга, катта мартаба ва ютуқларга, халқ олқишига фақат чин юракдан қилинган меҳнат орқали етилишига ўргатишган. Афсуски, бугун санъат соҳасига кириб келаётган айрим созандалар ўзи устоз кўрмаётгани етмагандек, қора пиарни, бировнинг меҳнати ортидан обрў топишни, шу орқали элга танилишни исташади. Қўлим синиб, бироз танаффус қилишимга тўғри келди. Бунда мухлисларим ва яқинларим мен учун куюнишди, кимдир яхши тилак билдирди. Дўстларим қўлим тузалиб кетиши учун ҳиссаларини қўшишди. Мен улардан миннатдорман”.
Созанда қўли синганидан сўнг кўплаб миш-мишлар, энди ижод қила олмас экан қабилидаги гаплар тарқатилганига урғу берди:
“Қўлим сингани айримларга жуда қўл келди. Акром энди ижодни йиғиштирса ҳам керак, деган гаплар ҳам қулоғимга етиб келди. Чунки мен урма созларни чаламан! Хавотирга ўрин йўқ. Душманларим эса қувонмасалар ҳам бўлади. Ҳаммаси ортда қолди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан қўлим тузалди, яна ижодни бошладим. Аммо ўтган ўтган давр одамларнинг, устозим деб юрганларнинг асл юзини кўриш имконини берди. Яратган бизга бундай синовларни шу учун ҳам берса керак”.
Mr Akrom’ни Ўзбекистонда ёшлар аудиторияси жуда яхши танийди. У бир неча йил чет мамлакатларда ҳам созандалик фаолияти билан шуғуланиб келган. У бугунги ижоди ҳақида гапириб, айни вақтда кўплаб янги лойиҳалар, янги мусиқий альбом устида иш бошлаганини, тез орада уларни мухлислари ҳукмига ҳавола этишини маълум қилган.