Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан уюштирилаётган гастроль концерт дастурига чипталар савдоси аллақачон бошланган.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан уюштирилаётган гастроль концерт дастурига чипталар савдоси аллақачон бошланган. Хабар қилинишича, “Се танҳо”нинг АҚШдаги концерт дастурига чипталар ўртача 25 доллардан сотиляпти. Гуруҳ маъмурининг сўзларига қараганда, концерт кунлари узайтирилиши ҳам мумкин.
Феруза Латипова, Лайло Галиева, Камила Хўжаева “Сетора” гуруҳини тарк этишгандан сўнг, “Се танҳо” номи билан фаолият юритишди. Бироқ ижод узоққа бормади. Шахсий ҳаёт ва бошқа масалалар қизларни бир-биридан айирди. Камила Хўжаева таҳсил олиш учун хорижга кетди, Лайло ижодини яккахон тарзда давом эттирди. Феруза Латипова эса айни дамда АҚШда истиқомат қиляпти. У ўтган йили Ўзбекистонга келган эди. Шу муносабат билан август ва сентябрь ойларида гуруҳ пойтахтдаги ресторанлардан бирида концерт дастурини тақдим этди.