...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ “Сетора”чиларнинг АҚШдаги концерти бекор қилинди


18:34, 31.08.2016 Шоу-бизнес
 8 539

“Се танҳо” гуруҳининг 2-3 сентябрь кунлари АҚШда бўлиб ўтиши кутилаётган концерт дастури номаълум муддатга қолдирилди.

Аввалроқ, “Сетора” гуруҳининг собиқ хонандалари Феруза Латипова, Лайло Галиева, Камила Хўжаева АҚШда концерт бериши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан уюштирилаётган гастроль концерт дастури 2-3 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ концерт номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда хонанда Лайло Галиева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
 
“Се Танҳо” (собиқ “Сетора”) гуруҳи шу йилнинг 2 сентябрь санасида Америкада янги концерт дастурини тақдим этиши режалаштирилган эди. Ўзбекистондаги машҳур поп учлик Бруклиндаги “National” ресторанида мухлисларга янги дастури билан чиқиш қилишлари керак эди. Бироқ маълум сабабларга кўра, концерт дастури бошқа муддатга қолдирилди. Мухлислардан узр сўраган ҳолда шуни маълум қиламизки, сотилган чипталар пуллари ўз эгаларига қайтарилади. Шунингдек, концертнинг янги санаси саҳифамиз орқали кийинроқ маълум қиланади.
 
Юқоридаги ҳолат учун мухлислардан яна бир бор узр сўраган ҳолда бизни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз”, дейилади Лайло Галиева жойлаштирган хабарда.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лайло Галиеванинг маълум қилишича, концерт сентябрь ойининг бошқа кунида бўлиши мумкин. 

Теглар:Сетора Се Танҳо АҚШ Концерт Лайло Галиева Феруза Латипова Камила Хўжаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!