...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сиз қандай жамиятнинг аъзосисиз?! – Никита Макаренкога очиқ хат!


18:21, 24.08.2018 Жамият
 10 971

Нега шу мақолангизни 2018 йил 11 августгача ёзмадингиз? Ўшанда ҳам Сиз “олабўжи”, деб қўрқитаётган маънавият бор эди-ку!

Салом, азиз ватандошим Никита!
 
“Маънавият” Тошкентни барбод қилади” мақолангиз зўр чиқибди. Табриклайман. Чунки унда маънавият нима, деган саволга дунёдаги энг нотўғри жавобни айтибсиз. Чунки одамнинг нимани қандай тушунишини унинг маънавияти ҳал қилади. Сиз тарихда қоласиз. Тунги клуб қотилларининг омбудсмени бўлиб. Энди дарсликларга “Никитанинг маънавияти”, деган тушунчалар кирса, ажабланманг.
 
Нега шу мақолангизни 2018 йил 11 августгача ёзмадингиз? Ўшанда ҳам Сиз “олабўжи”, деб қўрқитаётган маънавият бор эди-ку!
 
Озгина эътиборли бўлганингизда, маънавиятчиларнинг “тунги клубларни ёпиш муаммо ечими эмас. Одамларнинг маънавиятини юксалтириш керак”, деган позициясини телеканал, ижтимоий тармоқлардан билиб олардингиз. 
 
Тунги клуб қотилларининг омбудсмени. Келинг, ғояларингиз кучини бир синаб кўрайлик. Маънавият:
 
Сизнингча, “Фуқаролар эркинлигини чеклаяпти”. Аслида – тунги клубларда қотиллар эркинлигини чекламаяптими? Сиз билан менинг ҳаётимиз, соғлиғимизни ҳимоя қилмаяптими?
 
Сизнингча, у “бизни сайёранинг четида ушлаб турувчи” , “Маҳаллий ва хорижликларни хавотирга солувчи” нарса. Аслида Ўзбекистонимизни сайёранинг маданий марказига айлантирган, айлантираётганини ҳар бир мактаб ўқувчиси сизга тушунтириб беради. Келаётган хорижлик туристлар сони неча фоизга ошганига бир қараб қўйинг.
 
Сизнингча, маънавият “маданий муҳит, хавфсиз инфратузилма, либерал жамият, ижодкор, иштиёқманд одамларга, кўнгилочар тадбирлар, дўстона муҳитга қарши, дебсиз. Тўғрисини айтинг. Ер юзида бирор соғ одам сизга қўшиладими? Қўшилса, сиз ҳимоя қилаётган тунги клуб қотиллари қўшилади.
 
Сизнингча, маънавият “Жамият жуда оғриқли қабул қиладиган” нарса. Айтингчи, “Тунги клублар хавфсиз бўлсин. Одамлар ақлини ичиб, ҳайвон бўлиб, бир-бирини ўлдирмасин”, деган позиция қандай жамиятга оғриқ беради? Ўзи Сиз қандай жамиятнинг аъзосисиз?!
 
Ҳурматли Никита. Яхши биласиз, буюк маънавиятчи Иоанн Златоуст “Ёвузлик ва қонунсиз ҳаёт қалбларни ўлдиради” деган эди. Келинг, қалбларимиз ўлмасин. Биргалашиб, тунги клублардан маънавиятни эмас, ёвузликни, қонунсизликни ҳайдаб чиқарайлик.
 
Нима дейсиз?
 
Муҳаммаджон Қуронов, 
Педогогика фанлари доктори

Теглар:Никита Макаренко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар