Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо Дональд Трампнинг БМТдаги гапларини “итнинг ҳуриши”га қиёслади.
Маълумки, АҚШ президенти БМТ сессиясидаги нутқида “керак бўлса Шимолий Кореяни бутунлай йўқ қилиб юборишимиз мумкин” деб айтган эди.
Бунга жавобан Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо Дональд Трампнинг бу гапларини “итнинг ҳуриши”га қиёслади.
Шунингдек, у “бизни итнинг ҳуриши билан қўрқита олмайсан”, деб жавоб тариқасида айтган гапларига қўшимча қилган.
“Рёнхап” агентлиги аниқлик киритишича, вазири Ли Ён Хо шарқ халқларининг, хусусан ўзбек халқида машҳур бўлган “ит ҳурар, карвон ўтар” мақолининг корейсчаси АҚШ президенти Дональд Трамп нутқига жавоб тариқасида йўналтирган.
Шимолий Корея вазири Дональд Трамп томонидан мамлакат раҳбари Ким Чин Инни “ракета одам” деб аталишига изоҳ бераркан, “мен унинг ёрдамчиларига жуда ачинаман”, деб таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Кореянинг ядровий қуролланиш дастури ва қатор ҳарбий қуроллар синови дунё ҳамжамияти томонидан танқид остига олинмоқда. КХДР элчилари турли мамлакатлар ҳукуматлари томонидан ватанига қувилмоқда.
Бироқ баҳс-мунозаралар, шунингдек, айрим ҳолларда сиёсат оламида учраб турадиган ҳақоратомуз иборалар ичида шарқ халқларига хос, хусусан ўзбек халқи орасида машҳур бўлган мақолларнинг қўлланишини илк бор кузатаётган бўлишимиз мумкин.