...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирожиддин бошқа аёлга уйлангач, Дилфуза Москвада ўзини ёқиб юборди


18:53, 30.11.2017 Олам
 9 378

Боланинг отаси, Дилфуза ва фарзандини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ваъда беради. Аммо, Дилфуза “рашк олови” ичида қолган эди.

Ўзбекистонлик қиз Москвада севгани бошқа аёлга уйланганини эшитгач, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда “Московский комсомолец” нашри хабар берди.
 
Жабрланган аёл танасининг 80 фоиз қисми куйганлик ташхиси билан шифохонага ётқизилди.
 
Маълумотларга қараганда, 32 ёшли Дилфузанинг Сирожиддин билан муносабатлари Ўзбекистонда бошланган. Улар 6 йил аввал ишлаш учун Москвага боришган.
 
Дилфуза ва Сирожиддин ўртасида жанжал келиб чиққач, Дилфуза уларнинг 7 ёшли ўғлини олиб, Ўзбекистонга қайтади. Кейинчалик орадан бир неча ой ўтгач, Сирожиддиннинг кўп болали аёлга уйланганлиги маълум бўлган.
 
Бу ҳақда хабар топган Дилфуза ўғлини олиб Москвага етиб боради. Улар Москвада учрашишгач, Сирожиддин Дилфуза ва ўғлини ўзи ишлайдиган уйда яшаб туришга кўндиради. Улар Ўзбекистонга чипта сотиб олишга етадиган пулни ишлаб топгунига қадар Сирожиддин таъмирлаётган уйда яшаб туришга рози бўладилар.
 
Боланинг отаси Дилфуза ва фарзандини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ваъда беради. Аммо, Дилфуза “рашк олови” ичида қолган эди.
 
Оқибатда Дилфуза қулай вақтдан фойдаланиб, устидан бензинни қуйиб, ўзини ёқиб юборади. Буни кўрган Сирожиддин ёрдамга келиб, оловни бартараф этишга ҳаракат қилади.
 
Содир бўлган воқеадан сўнг, қўшнилар дарҳол тез ёрдам хизматини чақиришган ва уларни шифохонага олиб кетишган. Сирожиддин қўлдаги куйиш жароҳатлари билан шифохонада қолишни истамади. Дилфуза эса “Реанимация” бўлимига жойлаштирилган.
 
Жабрланган аёлнинг айни вақтда ҳаёти хавф остида қолмоқда. Унинг ҳаётини ҳозирда шифокорлар сунъий нафас етказувчи ускуна орқали сақлаб туришибди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Москва Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Миша
07:19 07.12.2017

Эй қалампир қанақасига қиз деяпсилар. Яна севгани дейилган. Ўзи томларинг кетибди тугри тугри ёзларинг. Аёл ёки хотинидир



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!