...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарё марказий кўчаларида мол ўтлатиш тақиқланади


15:58, 27.07.2017 Жамият
 3 279

Сирдарё вилоят ҳокими янги қарорни имзолаш арафасида.

Сирдарё вилоят ҳокимлигида шаҳарнинг марказий кўчалари, истироҳат боғлари, овқатланиш шаҳобчалари атрофида уй ҳайвонларини ўтлатиш ҳамда от-аравалар юришини чеклаш бўйича қарор тайёрланмоқда.
 
Марказий шаҳар кўчаларидаги ноёб дарахтлар остида молларни ўтлатиш ҳолатлари, йўловчилар учун мўлжалланган йўлаклардан машиналарнинг ўтиши оқибатида плиталарнинг сифати бузилгани, шаҳар кўчаларида қовун-тарвуз, помидор, бодринг ортилган от-араваларнинг чекловларсиз юриши оқибатида кўчаларнинг ифлосланиши, фуқаролар томонидан майда ўғирликлар содир этиб турилиши сабабли мазкур қарорни қабул қилиш зарурати туғилган.
 
Тайёрланаётган қарор вилоятнинг барча туманларига даҳлдор бўлади.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Гул ўғриси Ҳоким Қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар