...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ҳарбий хизматдан бош тортганларга нисбатан кескин чора кўрилди


15:52, 27.07.2017 Олам
 2 307

Бундан буён Россия Федерациясида армия хизматидан бўйин товлаган фуқаролар 10 йил давомида давлат хизматидаги лавозимларга ишга қабул қилинмайдиган бўлди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин армияда хизмат қилишдан бош тортган фуқароларни 10 йил давомида давлат хизматига қабул қилмаслик тўғрисидаги қонунни имзолади.
 
Янги қонунда ҳарбий комиссариатлар армия хизматидан бўйин товлаганлар рўйхатини тузиб бориши ва улар ҳақида давлат органларига маълумот етказиб туришлари шарт, деб белгиланган.
 
Мазкур қонун расмий ҳуқуқий маълумотлар интернет порталига жойлаштирилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Армия Россия Федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!