...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сингапурда Дональд Трамп ва Ким Чен Инни кимлар қўриқлайди?


15:41, 05.06.2018 Олам
 5 098

АҚШ-КХДР саммити шаҳар-давлат Сингапурда бўлиб ўтади.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сингапурда ушрашиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Жорий йил 12 июнь куни бўлиб ўтадиган АҚШ-КХДР саммити хавфсизлигини непаллик гуркхлар таъминлайдиган бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
АҚШ ва КХДР хавфсизлик ходимларига қўшимча тарзда маҳаллий полициянинг сара қисмлари ва гуркхлар саммит беҳатарлигига жавоб беради.
 
Гуркхлар АҚШ-КХДР саммити ўтказиладиган бинога, унга туташ кўчаларга жойлаштирилади. улар Сингапурда Осиё-Тинч океани минтақасида хавфсизлик бўйича ўтказилган Shangri-La Dialogue халқаро конференцияси аъзолари хавфсизлигини таъминлаган эди.

Маълумот ўрнида, непаллик гуркхлар профессионал жангчилар ҳисобланади. ХIХ аср бошидан ҳозиргача улар Буюк Британия Қуролли кучлари ва бошқа давлатларга хизмат қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!