...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сингапур президенти истеъфога чиқди...


10:35, 31.08.2017 Олам
 1 648

Бунга қадар Тони Тан Мудофаа вазирлигининг раҳбари, Сингапур бош вазирининг ўринбосари, давлат инвестиция корпорациясининг ижрочи директори лавозимларида фаолият юритган.

Сингапур раҳбари Тони Тан давлат бошқарувидаги 6 йиллик муддат якунига етгани боис истеъфога чиқди. Тони Тан 2011 йилда президентлик лавозимини эгаллаган эди. У Сингапурнинг яқин келажакдаги еттинчи президентидир.
 
Мамлакатнинг янги президенти сайлаш жараёнлари 23 сентябрь куни бўлиб ўтади.  Президентлик учун уч номзод беллашмоқда.
 
Бунга қадар Тони Тан Мудофаа вазирлигининг раҳбари, Сингапур бош вазирининг ўринбосари, давлат инвестиция корпорациясининг ижрочи директори лавозимларида фаолият юритган.
 
Мамлакат конституциясига кўра, президент ваколатлари чекланган бўлиб, аслида мамлакатнинг бошқаруви бош вазир ваколатига киради.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Сингапур Тони Тан Мудофаа вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!