Бугун Мисрнинг Синай вилоятидаги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 14 таси жароҳатланди.
Жиноятчи билан икки полициячи ва судя ҳам воқеа жойида ҳалок бўлишган, 14 киши жароҳатланган. Воқелар парламент сайловларининг иккинчи давраси ниҳоясига етиши муносабати билан амалга оширилган. Портлаш орқали меҳмонхонага жойлашган судяларга нисбатан суиқасд уюштириш режалаштирилган – дейди хавфсизлик хизмати вакиллари.
Ушбу мудҳиш воқеани ҳалигача ҳеч ким ўз бўйнига олгани йўқ. Автомобил портлашидан 10 дақиқа ўтиб, иккинчи портлаш ҳам амалга оширилгани ҳақида ҳукумат телевиденияси ва хавфсизлик хизматлари айтиб ўтишган эди. Тез орада воқеа содир бўлган ҳудуд полиция томонидан ўраб олиниб, тез ёрдам ходимларига шароит яратиб берилди – дея хабар бермоқда Reuters.