...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Россиянинг ҳарбий самолётини уриб туширди


15:07, 24.11.2015 Олам
 5 717

Туркияда уриб туширилган ҳарбий самолёт Россияники бўлиб чиқди.

   24 ноябрь куни Туркия ОАВларида Су-24 ҳарбий самолётининг Туркия чегараси яқинидаги Латакия шаҳри ҳудудида уриб тушурилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Туркиянинг бундай ҳаракати самолётнинг Туркия ҳаво чегараларини кесиб ўтганлиги билан изоҳланмоқда.
   Ал-Жазира телеканилининг араб тилидаги хабарлар дастури самолёт Россияга тегишли эканлигини таъкидламоқда. Бу маълумотни Россиянинг Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати ҳам тасдиқлади, аммо самолётнинг Туркия ҳаво бўшлиғига кирганлигини инкор этишмоқда.

   Дастлабки хабарлар ҳарбий самолётнинг қулаб тушганлигига ишора қилган бўлса, эндиликда самолётнинг Туркия томонидан уриб туширилганлиги маълум бўлди. Россия ОАВлари учувчиларнинг парашют ёрдамида ҳалокатдан қутилиб қолишганини, Туркия журналистлари эса уларнинг омон қолмаганини таъкидлашмоқда.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Туркия Россия самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!