...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Эронга 5 млрд. АҚШ доллар қарз бермоқчи


17:23, 24.11.2015 Олам
 3 630

Россия ва Эроннинг иқтисодий алоқалари янада ривожланмоқда.

   Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин 23 ноябрь куни Теҳронда Газ экспорт қилувчи давлатлар форуми доирасида Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан бўлган учрашувда айтиб ўтди – дея хабар беради Russia Today нашри. Ушбу пул миқдорининг саноат соҳасига йўналтирилиши кутилмоқда. Қўшимча 2 млрд. АҚШ доллари Россиянинг “Внешэкономбанк”и томонидан ажратилади.

   Путиннинг сўзларига қараганда, икки давлатнинг асосий эътибори электроэнергия, бандаргоҳ хизматлари, темирйўл электрофикациясига қаратилади. Россия темирйўллари расмийлари 1.2 млрд. еврога тенг 495 км. темирйўлни электрофикация қилиш бўйича шартнома имзолашди. Мазкур 3 йиллик шартнома доирасида 32 та станция ва 95 та тонеллар қурилиши ҳам кўзда тутилган.

   Бундан ташқари, ядровий соҳадаги ҳамкорликлар ҳам давом эттирилади. Ҳозирда Россия иштирокида қурилган Бушер атом электро станциясининг биринчи бўлинмаси максимал даражада ишламоқда. АЭСнинг иккинчи ва учинчи бўлинмаларининг қурилиш ишлари кун тартибида турибди – дейилади икки давлатнинг қўшма баёнотида.

   “Москва Эроннинг стратегик ҳамкоридир” – дейди Эроннинг Нефт-газ соҳаси бўйича вазири Номдор Зангено. Фикрини давом эттирар экан, Эроннинг Россиядан умидлари жуда катта эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Яқин келажакда “Газпром”нинг Эрон ҳукумати билан газ соҳасида музокаралар олиб бориши ҳам кутилмоқда.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Эрон Россия Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!