Асосан оғир юкларни кўтаришга кўмаклашувчи экзоскелетнинг 2016 йилда тақдимоти ўтказилади.
Давлат жануби-ғарбий университети мутахассислари яратаётган мазкур робот 80 кг.дан оғир юкни ҳам кўтара олиш имконини беради. Университет ректори Сергей Емельянов сўзларига кўра, РФ Мудофаа Вазирлиги билан ҳамкорлик шартномаси тузилган. Лойиҳа тадқиқотчиларини молиявий томондан таъминлаш ва давлат аҳамиятига боғлиқ тузилмаларда қўллаб-қувватлашда шартнома муҳим аҳамият касб этган.
ТАСС ахборот агентлигининг хабарига кўра, экзоскелетлар тақдимоти "Армия-2016" кўргазмасида бўлиб ўтади. Университет томонидан экзоскелетлардан ташқари, роботларни рақамли сигнал орқали бошқариш имконини берувчи интеллектуал ҳаракатланиш платформаси тизимини тақдим этишади.